Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони 11,6 миллиондан ошди

Ўзбекистон 2026 йилнинг дастлабки 10 ойида 11,62 миллион нафар хорижий сайёҳни қабул қилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг январь–октябрь ойларидаги натижадан 19,4 фоиз юқори. Ўтган йилга нисбатан ташриф буюрганлар сони қарийб 1,9 миллион нафарга кўпайган, деб хабар беради UzDaily.uz.
Сайёҳлар оқими бўйича биринчи ўринда Қирғизистон турибди. 10 ойда ушбу мамлакатдан 3 миллион 180 минг 403 нафар фуқаро Ўзбекистонга келган.
Қозоғистондан 2 миллион 703 минг 401 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Тожикистондан келганлар эса 2 миллион 553 минг 147 нафарни ташкил этган. Шу тариқа, дастлабки учликни Ўзбекистоннинг қўшни давлатлари эгаллаган.
Россиядан келган сайёҳлар сони 1 миллион 104 минг 57 нафарга етган. Кейинги ўринларда Афғонистон (432 651 нафар) ва Хитой (430 326 нафар) қайд этилган. Туркманистондан 289 933 нафар фуқаро ташриф буюрган.
Бошқа давлатлар орасида Туркиядан келганлар сони 169 553 нафарни, Ҳиндистондан ташриф буюрганлар эса 64 344 нафарни ташкил қилган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…