date

Австралия қирғоғида 100 йиллик аскар мактуби топилди

Австралия қирғоғида 100 йиллик аскар мактуби топилди
Австралия қирғоқларида ўтказилган тадқиқот пайтида Биринчи жаҳон уруши даврида ёзилган аскарлар мактуби бўлган шиша топилди.

Мактуб 1916-йил 15-август санасига тегишли бўлиб, уни 27 ёшли Malkolm Nevill ва 37 ёшли Uilyam Xarli ёзган. Улар ўша пайтда австралиялик ҳарбий маҳбусларни Европага олиб кетаётган HMAT A70 Ballarat транспорт кемасида хизмат қилган.

Мактубда денгизчилар ўзларининг биргаликдаги ҳаёти, йўл давомида бошдан кечирган кечинмалари ҳақида ёзиб, ота-оналаридан улар учун ортиқча қайғурмасликни сўрашган.

Топилмани Браун оиласи тасодифан пляжни тозалаш чоғида кашф этди. Оиланинг вакили Деб Брауннинг айтишича, шиша бир асрдан кўпроқ вақт давомида қум остида ётган бўлиб, сув таъсирига деярли учрамаган.

“Биз пляжни тез-тез тозалаймиз, лекин бундай топилма кутмаган жойда чиқиб қолди. У кичкина, аммо тарихий аҳамиятга эга шиша эди”, — деди Деб Браун.

Тадқиқотчилар мактубни “тарихнинг тирик гувоҳи” деб атамоқда. Чунки ёзувларда ўша давр аскарларининг инсоний туйғулари, соғинч ва умидлари акс этган.

Nevill 1917-йилда жангларда ҳалок бўлган, Xarli эса икки марта яраланган бўлишига қарамай, урушдан омон қолган. Аммо у 1934-йилда Аделаида шаҳрида саратон касаллигидан вафот этган. Унинг яқинлари бу касалликни “уруш пайтида хандақларда ютилган заҳарли газ” билан боғлашган.

Тарихчилар бу топилмани ХХ аср бошидаги ҳарбий денгизчиларнинг руҳий ҳолатини тушунишда муҳим манба сифатида баҳоламоқда. Мактуб ҳозирда Австралия Ҳарбий тарихи музейида сақланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралия қирғоғида 100 йиллик аскар мактуби топилди