Оқ уй расмий вакили Жон Эрнест Вашингтон Россия президенти Владимир Путинга нисбатан санкциялар киритмаганига изоҳ берди. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар бермоқда.
"Санкциялар киритиш сиёсатига кўра, хорижий давлатлар етакчилари фақатгина маълум бир ҳолатлардагина қора рўйхатга тушади", - деди Эрнест.
Журналистлар Оқ уй вакилидан АҚШнинг 2015 йилда ҳукумат компьютер тизимларига уюштирилган киберҳужумларга кескин жавоб чоралари кўрилмагани юзасидан изоҳ беришни сўрашди. Ўшанда Вашингтон бунда Хитойни айблаган ҳамда ўз ходимларини уларнинг шахсий маълумотлари ўғирланган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган, холос.
"Бу ҳар икки ҳодиса бир-биридан фарқ қилади", - жавоб берди Эрнест.
АҚШ разведка ҳамжамиятига кирувчи бир қатор махсус хизматлар россиялик хакерлар сайловолди кампанияси вақтида мамлакат сиёсий ташкилотлари компьютер тизимига ҳужум қилишгани ҳақида маълум қилишган. Бу Дональд Трампга ғалаба қозонишида ёрдам бериш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин. Россиянинг хакерлик ҳужумига алоқадорлиги юзасидан эса биронта далил-исбот келтирмади.
Россия президенти Владимир Путин компьютер тизимларини бузиб кириш ҳақида тўхталиб, тақдим этилган маълумотларда Россияга алоқадор жиддий ҳеч нарса йўқлигини айтиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди