
Франциянинг ғарбий қисмида яшовчи 85 ёшли қария шифокор қабул қилишига кетар экан, тасодифан 1,5 минг километр узоқликдаги Хорватиягача етиб борди. Бу ҳақда Pravilamag нашри хабар берди.
Шатийон-сюр-Туэ коммунасида яшовчи бу киши аслида уйидан бор-йўғи 19 км узоқда жойлашган Эрво шаҳарчасига бориши керак эди. Бироқ навигация тизими — GPS хатоликка йўл қўйиб, уни бутун Европани кесиб ўтишга мажбур қилди.
Қария узоқ саёҳати давомида Франция ва Италия орқали ҳаракатланиб, тахминан 20 соат тўхтамай йўл юрган. У Хорватия ҳудудига кирганидан сўнг меҳмонхонада тўхтаган ва айнан шу ерда топилган.
Оила аъзолари унинг йўқолганини бир неча кундан сўнг англаб етиб, полицияга мурожаат қилишган. Ҳукумат ҳарбий хизматлар ёрдамида унинг телефони геолокацияси орқали жойлашувини аниқлаган.
Қизиғи шундаки, қария ҳеч қандай соғлиқ ёки хотира муаммоларига дуч келмаган ва содир бўлган воқеадан ўзининг ҳам ҳайратга тушганини айтган. Унинг сўзларига кўра, “фақат GPS кўрсатмаларини бажарганини” айтган.
Ҳозирда унинг оиласи Хорватияга етиб бориб, қарияни уйига олиб кетмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.