date

Дубайда машинада кириладиган савдо маркази қурилмоқда

Дубайда машинада кириладиган савдо маркази қурилмоқда
Дубай шаҳрида Яқин Шарқдаги энг катта ва инновацион савдо-кўнгилочар марказлардан бири бўлиши кутилаётган “Dubai Square Mall” қурилиши бошланди. Лойиҳа Emaar Properties компанияси томонидан Dubai Creek Harbour ҳудудида амалга оширилмоқда.

Бу савдо марказининг энг ноёб жиҳати — харидорлар тўғридан-тўғри автомобиллари билан бинога кириб, дўконлар олдида тўхташлари мумкин бўлади. Бундай имконият харидорлар учун қулайлик яратади ва лойиҳани бошқа савдо марказларидан тубдан фарқлайди.

Dubai Square Mall” ичида юзлаб кийим дўконлари, замонавий ресторанлар, оилавий кўнгилочар зоналар, шунингдек виртуал ва рақамли тажриба майдонлари бўлади. Лойиҳага тахминан 50 миллиард доллар сармоя ажратилиши режалаштирилган.

Ушбу марказ Дубайни нафақат Яқин Шарқда, балки дунё миқёсида савдо ва технологик инновациялар маркази сифатида мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дубайда машинада кириладиган савдо маркази қурилмоқда