Токиода ўзбекистонлик етказиб берувчи вояга етмаган қизга тегажоғликда гумонланиб ушланди

Япония пойтахти Токиода Ўзбекистон фуқароси вояга етмаган қизга нисбатан номақбул жинсий характердаги ҳаракатларни содир этганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда япон оммавий ахборот воситалари, жумладан, Jiji Press хабар берди.
Маълум қилинишича, 45 ёшли эркак Токионинг Синагава туманида яшаган. Ҳодиса 5 июль куни шаҳарнинг Сэтагая туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.
Воқеа қандай юз берган?
Полиция маълумотига кўра, гумонланувчи овқат етказиб бериш учун хонадонга борган. Ўша вақтда уйда вояга етмаган қиз ёлғиз бўлган.
Тергов версиясига кўра, етказиб берувчи қизга нисбатан номақбул жисмоний ҳаракатларни амалга оширган. Ҳодисадан кейин қиз зудлик билан полицияга хабар берган.
Япония полицияси гумонланувчини сентябрь ойида қўлга олган.
Гумонланувчи айбловни тан олган
Jiji Press маълумотига кўра, полиция қўлга олинган эркакнинг айбловни тан олганини билдирган. Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.
Айрим япон нашрлари эса гумонланувчи етказиб бериш хизматида рўйхатдан ўтишда бошқа шахсга тегишли исмдан фойдалангани ҳақида хабар берган. Бу маълумот тергов доирасида ўрганилмоқда.
Полицияга қиз хабар берган
Мазкур ишда эътиборли жиҳатлардан бири — воқеадан кейин жабрланган қиз полицияга мустақил равишда хабар берганидир.
Ҳозирда Япония полицияси ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш ва гумонланувчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тергов олиб бормоқда.
Шунингдек, гумонланувчининг айби суд томонидан якуний тасдиқлангунига қадар у қонун нуқтаи назаридан айбсиз ҳисобланиши ҳақидаги умумий ҳуқуқий тамойил амал қилади.































Изоҳлар 0
…