Японияда кучли ёғингарчилик фавқулодда вазиятни юзага келтирди

1 дақиқа ўқиш186
Японияда кучли ёғингарчилик фавқулодда вазиятни юзага келтирди

Япониянинг шарқий ҳудудларида кузатилган рекорд даражадаги кучли ёмғирлар жиддий оқибатларга олиб келди. Табиий офат оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлган, Чиба префектурасида эса электр таъминоти ва транспорт ҳаракати издан чиққан. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, 13 август куни Чиба префектурасида бир соат давомида 100 миллиметрдан ортиқ ёғингарчилик кузатилган. Бу кўрсаткич август ойи учун ўртача миқдордан қарийб уч баробар юқори бўлиб, ҳудуддаги энг кучли ёғингарчиликлардан бири сифатида қайд этилган.

Кучли ёмғирлар сабаб 20 мингдан ортиқ хонадон электр энергиясисиз қолган. Айрим ҳудудларда кўчкилар юзага келган, темирйўл қатнови ва автомобиль йўлларининг ҳаракати вақтинча чекланган.

Маҳаллий ҳокимият томонидан хавф даражаси энг юқори бўлган бешинчи босқичдаги фавқулодда огоҳлантириш эълон қилинган. 100 мингдан зиёд хонадон аҳолисига хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш тавсия этилган.

Ҳалок бўлганлар орасида сув босган йўлда автомобил ичида қолиб кетган аёл ҳам бор. Яна икки киши кўчада йиқилганидан сўнг вафот этган.

Табиий офат Токиодаги Нарита халқаро аэропорти фаолиятига ҳам таъсир кўрсатган. Минглаб йўловчилар аэропортда қолиб кетган, қарийб 1 800 киши эса Чиба префектураси ҳукумати биносида тунни ўтказган.

Аэропорт маъмурияти жума куни рейсларни режа асосида амалга ошириш кўзда тутилганини билдирган. Бироқ об-ҳаво шароити сабаб айрим парвозларда кечикишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?