Японияда китоб ўқиладиган ноодатий «rave» тадбири ўтказилди (видео)

1 дақиқа ўқиш232
Японияда китоб ўқиладиган ноодатий «rave» тадбири ўтказилди (видео)

Японияда одатий тунги базмлардан фарқ қиладиган JUCY BOOK RAVE номли ноодатий тадбир ўтказилди. Унда иштирокчилар рақсга тушиш ўрнига китоб ўқиб, сокин ва электрон мусиқа тинглаган.

26 сентябрь куни Токионинг Шимокитазава ҳудудидаги SPREAD клубида ташкил этилган тадбирда полга гиламлар тўшалган. Меҳмонлар ўзлари билан олиб келган китобларини ўқиб, хоҳлаган ҳолатда — ўтириб, ётиб ёки деворга суяниб вақт ўтказган.

Тадбир давомида асосан китоб ўқишга мос сокин ва электрон мусиқа янграган. Ташкилотчилар иштирокчиларга ўз китобини олиб келиш имконини берган, шунингдек, тавсия этилган асарларни харид қилиб, бошқа меҳмонлар билан бир хил китобни ўқиш имконияти ҳам яратилган.

Тадбир ташкилотчилари JUCY BOOK RAVE орқали китоб ўқиш учун янги макон ва муҳит яратишни мақсад қилган. Шу сабабли бу оддий китобхонлик учрашувидан кўра, клуб муҳитида мутолаа қилиш тажрибасини синаб кўришга қаратилган экспериментал тадбир сифатида таърифланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?