date

Таиландда экстрасенс башоратни “исботлаш” учун телефон ўғирлади

Таиландда экстрасенс башоратни “исботлаш” учун телефон ўғирлади

Таиланднинг Паттая шаҳрида полиция 38 ёшли фолбин Удомсап Муангкайини ўғирликда айблаб қўлга олди. Экстрасенс яқинлашиб келаётган кўнгилсизликлар ҳақидаги ўз башоратининг тўғрилигини исботлаш учун 19 ёшли Пим исмли мижозининг iPhone’ини ўғирлаган. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.

Ҳодиса Ват Чаймонгкол қироллик ибодатхонаси яқинида содир бўлган. Юпун кийинган фолбинга раҳми келган қиз ундан янги йил башоратини сўрашга қарор қилди. Сеанс пайтида Удомсап унга келгуси йилда уни омадсизлик ва қимматбаҳо мулкни йўқотиш кутаётганини айтди ва пул эвазига бунинг олдини олишни таклиф қилди. Пим пул тўлашдан бош тортгач, фолбин, тергов версиясига кўра, унинг смартфонини ўғирлаб кетган.

Қиз кетгандан кейингина унинг йўқолганини билиб қолди ва Удомсапнинг олдига қайтиб келди. У бунга алоқадорлигини рад этган, аммо ўткинчилар ёрдамида уни қўлга олишга ва полицияни чақиришга муваффақ бўлган. Телефон тиббий ниқоблар қутисига яширилган фолбиннинг сумкасидан топилган. Шу ернинг ўзида унинг фолбинлик ускуналари ҳам олиб қўйилган.

Полиция маълумотларига кўра, охир-оқибат Удомсап ўғирликни тан олиб, жабрланувчидан моддий аҳволи оғирлиги ва "биринчи ножўя хатти-ҳаракати" туфайли ариза бермасликни сўраган. Телефон эгасига қайтарилди, фолбин эса кейинги текширув учун бўлимга олиб кетилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Таиландда экстрасенс башоратни “исботлаш” учун телефон ўғирлади