Таиландда мушук вабоси сабаб 72 та йўлбарс ҳалок бўлди

Таиландда мушук вабоси тарқалиши оқибатида 72 та йўлбарс нобуд бўлди, деб The Independent нашри хабар берди. Ҳодиса мамлакатнинг шимолида жойлашган Чиангмай провинциясидаги сайёҳлик боғида қайд этилган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳудудда мушук вабоси деб аталадиган панлейкопения касаллиги кескин авж олган. Мутахассислар бу инфекция ҳайвонларнинг овқат ҳазм қилиш тизимига ва иммунитетига оғир зарар етказишини таъкидламоқда.
Вазият сабабли боғлар вақтинча фаолиятини тўхтатган. Тирик қолган йўлбарслар алоҳида назорат остига олиниб, карантинга жойлаштирилган ва тўлиқ вакцинация қилинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг