date

Ҳизбуллоҳ Исроилга ракета ва дрон зарбаларини уюштирди

Ҳизбуллоҳ Исроилга ракета ва дрон зарбаларини уюштирди

Исроил Мудофаа вазирлиги хабар қилишича, Ҳизбуллоҳ томонидан Исроилга йўналтирилган ҳужум ракета ва дронлар орқали амалга оширилган.

Ҳизбуллоҳ баёнотида айтилишича, бу ҳаракат Али Ҳоминаийнинг ўлдирилиши учун қасос ҳисобланади. Исроил ҳарбийлари маълумотига кўра, гуруҳ томонидан отилган снарядлар Исроил ҳудудидаги очиқ майдонларга тушган.

Шундан сўнг, Исроил Мудофаа вазирлиги Байрутда Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали аъзоларига қарши аниқ зарба берганини эълон қилди. Ҳарбийлар баёнотида таъкидланишича:

“Ҳизбуллоҳ Ливан давлатини эмас, балки Эрон режимини танлади ва тинч аҳолимизга ҳужум қилди. Биз тайёр эдик — улар бунинг учун катта товон тўлайди.”

Кейинроқ, вазирлик Ливаннинг бир неча ҳудудида Ҳизбуллоҳнинг қурол омборлари ва инфратузилмасини йўқ қилишини ҳам маълум қилди.

Шунингдек, Al-Arabia хабар беришича, Исроил зарбаси натижасида Ҳизбуллоҳнинг сиёсий бўлими раҳбари Муҳаммад Раад ҳалок бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ҳизбуллоҳ Исроилга ракета ва дрон зарбаларини уюштирди