date

Эрон Исроилга қарата қаттиқ зарбалар берди

Эрон Исроилга қарата қаттиқ зарбалар берди

Исроил, АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият кескин тус олаётган бир пайтда, Эрон ҳарбий кучлари “Ҳақиқий ваъда-4” операциясининг 61-тўлқини доирасида Исроилнинг энг йирик шаҳарларидан бири – Тель-Авивга мисли кўрилмаган ҳужумлар уюштирди. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси расман маълум қилди.

Корпус тақдим этган ахборотга кўра, 100 дан ортиқ нишонлар бартараф этилган. Айни вақтгача Исроил томони ушбу ҳужумларга расмий изоҳ бергани йўқ.

Таъкидлаш лозимки, мазкур зарбалар Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавоб сифатида амалга оширилган.

Ларижонийнинг ҳалокати

17 март куни Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Али Ларижоний тунги ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Кейинчалик бу хабар Теҳрон томонидан ҳам тасдиқланди.

Ларижоний билан бирга унинг ўғли, ўринбосари ва шахсий қўриқчилари ҳам қурбон бўлган. Шунингдек, “Басиж” халқ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ғуломризо Сулаймоний ҳам ушбу зарба натижасида ҳалок бўлгани қайд этилди.

АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Эрон раҳбариятидаги бир қатор юқори лавозимли шахслар ҳалок бўлди. Улар қаторида олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳам борлиги айтилади.

Янги олий раҳбар сифатида унинг ўғли Мужтабо Хоманаий тайинлангани маълум қилинган, аммо у сайланганидан буён жамоатчилик олдида кўринмаган. Теҳрон унинг жароҳат олганини тасдиқлаган.

Али Ларижоний ким эди?

Али Ларижоний Ироқда, оятуллоҳлар хонадонида таваллуд топган. У Теҳрон университетида Ғарб фалсафаси бўйича докторлик илмий даражасини қўлга киритган.

Сиёсий фаолиятини 1990 йилларда бошлаган Ларижоний 1992 йилда Маданият ва исломий йўналиш вазирлигига раҳбарлик қилган. 1994–2004 йиллар оралиғида Эрон телерадиоэшиттириш ташкилотини бошқарган.

2005 йилда Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби лавозимига тайинланиб, мамлакатнинг ядровий дастури бўйича бош музокарачи сифатида иш олиб борган. 2025 йилда яна шу вазифага қайтган.

2008–2020 йилларда эса Эрон парламенти — Мажлис спикери сифатида фаолият юритган. Шу билан бирга, у бир неча бор президентликка номзод сифатида ҳам илгари сурилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон Исроилга қарата қаттиқ зарбалар берди