Жанубий Кореяда буюртмаларни еб, мижозларга бошқа овқат етқазган курьер қўлга тушди

Жанубий Корея пойтахти Сеулда озиқ-овқат етказиб бериш билан боғлиқ ноодатий фирибгарлик ҳолати аниқланиб, курьер қўлга олинди. Маълумотларга кўра, у мижозлар буюртмаларини ўзлаштириб, ўрнига бошқа ресторанлардан олинган таомларни етказиб келган.
Бу ҳолат тасодифан аниқланган бўлиб, полиция ходими ўз буюртмасида номувофиқликни пайқаган. Ресторан номи иловадаги маълумот билан мос келмагани шубҳа уйғотган. Текширув давомида гумондорнинг шахси аниқланиб, видеокузатув ёзувлари ва транспорт воситаси орқали далиллар тасдиқланган.
Терговчиларга кўра, у етказиб бериш тизимидаги компенсация механизмидан фойдаланиб, буюртмаларни алмаштириб келган. Гумондор дастлаб буюртмаларни йўқ қилганини айтган бўлса-да, айрим манбаларда уларни ўзи истеъмол қилгани тахмин қилинмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, қўшимча айбловлар ҳам кўриб чиқилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!