13 км баландликда Turkish Airlines бортида бола дунёга келди (фото)

  • 09 апрель 2017, 16:49
  • 7 530
  • Дунё
  • 13 км баландликда Turkish Airlines бортида бола дунёга келди (фото)
    Turkish Airlines авиакомпаниясининг Конакри–Уагадугу–Истанбул йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган Boeing 737 лайнери экипаж аъзолари Нафи Дяби исмли йўловчининг фарзандини дунёга келтиришга ёрдам берди. Бу ҳақда «1news.az»га таяниб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
    Кадижу исмини олган қизалоқ 12 800 метр баландликда дунёга келди. Гвинея пойтахтидан Буркина-Фасо пойтахти томон ҳавога эндигина кўтарилган самолёт йўловчилари туғуруқни қабул қилган стюардессаларга ёрдамга ошиқди.

    Ҳаво кемаси Уагадугуга қўнгач она ва қизалоқ туғуруқхонага етказилди. Она ва бола анчагина чарчаган бўлса-да, ўзини яхши ҳис қилмоқда.


    Хабарда қайд этилишича, Нафи Дяби ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида эди. Рейс йўловчилари тезкорлик ва профессионаллик учун Turkish Airlines ходимларига мақтовлар йўллади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » 13 км баландликда Turkish Airlines бортида бола дунёга келди (фото)