12 соат давом этган “тутиш” тадбиридан сўнг қоплон қўлга олинди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Ҳиндистоннинг Курули (Kuruli) қишлоғида полиция ходими қоплонга ем бўлмаслик учун томдан сакради. Полициячи Биджай Кунтия (Bijay Khuntia) қишлоқдаги уйлардан бирининг молхонасига яшириниб олган йиртқични тутишда қишлоқ аҳлига ёрдам берди. Аммо кутилмаганда қоплон томга чиқиб, полициячига ҳужум қилди. Йиртқич Кунтияга тирноғини ботиришга улгурди. Оқибатда полициячи тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилди.
Полициячидан ташқари, яна икки киши, шу жумладан 16 ёшли бола ҳам йиртқич чангалидан жабрланди. Қоплон 12 соатдан кейин қўлга олинди. Айни пайтда қоплонни ҳайвонот боғига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.
[media=https://youtu.be/4qhQLLthwrM] “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди