
Эльбурс чўққисига кўтарилаётган икки альпинист тепаликдан қулади деб хабар берди Кун нашри.
Унинг сўзларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 06:00 атрофида Эльбурснинг шарқий томонида, денгиз сатҳидан 4,9 минг метр баландликда икки альпинист пастга қулагани ҳақида хабар келиб тушган.
Маълумотларга кўра, гуруҳ тўрт кишидан иборат бўлган.
ФВВнинг Эльбурс тоғ қидирув-қутқарув отряди раҳбари Абдуллоҳ Гуриевнинг сўзларига кўра, икки альпинист ҳам ҳалок бўлган.
"Бу россиялик туристлар гуруҳи бўлиб, улардан икки нафари ҳатто рўй берган воқеадан кейин ҳам тоғ чўққисига кўтарилишда давом этган. Ҳалок бўлганлар - тажрибали гидлар, кўпична Эльбурсдаги альпинистларга ҳамроҳлик қилишарди. Уларнинг иккиси ҳам Нальчикда яшар эди. Альпинистларнинг қулашига тоғ ёнбағридаги очиқ муз сабаб бўлган бўлиши мумкин", - қўшимча қилди Гуриев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар