Хитойда илк бор инсонга чўчқа аъзолари муваффақиятли кўчирилди

Хитойда илк бор инсонга чўчқа аъзолари муваффақиятли кўчирилди

Хитойлик олимлар дунёда илк марта мия ўлими қайд этилган инсонга чўчқадан олинган жигар ва буйракларни кўчириб ўтказиш амалиётини муваффақиятли равишда амалга оширди.

Гуанси тиббиёт университети ҳузуридаги иккинчи шифохона шифокорлари раҳбарлигидаги илмий гуруҳ ушбу мураккаб операцияни 53 ёшли эркакда бажарган. Амалиётдан сўнг кўчириб ўтказилган аъзолар беш кун давомида меъёрий тарзда фаолият кўрсатган. Бироқ кейинчалик бемор оиласининг илтимосига биноан тадқиқот тўхтатилган.

Шифокорлар таъкидлашича, ушбу тажриба чўчқанинг бутун жигарини инсон организмига ортотопик усулда кўчириб ўтказиш ҳамда икки томонлама буйрак трансплантациясини амалга ошириш мумкинлигининг дастлабки илмий исботи ҳисобланади.

Ортотопик трансплантация усулида беморнинг зарарланган аъзолари тўлиқ олиб ташланиб, янги органлар уларнинг анатомик жойига ўрнатилиши назарда тутилади.

Олимлар билдиришича, келгусида мия ўлими қайд этилган беморларда ушбу турдаги трансплантация бўйича илмий тадқиқотлар давом эттирилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар