Инсониятнинг илк излари сақланган 9 минг йиллик ғор сири

1 дақиқа ўқиш187
Инсониятнинг илк излари сақланган 9 минг йиллик ғор сири
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Аргентина Патагониясидаги Куева де лас Манос деб номланган 9 минг йилдан ортиқ тарихга эга ғор инсониятнинг энг қадимий ҳамда сирли санъат намуналаридан бири саналади.
  • Ушбу ноёб тарихий мерос 1999 йилда УНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, ундаги минглаб қўл излари ҳамда ов манзаралари қадимги инсонларнинг бадиий ифодаларидан далолат беради.

Аргентина Патагонияси кенг текисликлари бағрида жойлашган Cueva de las Manos — “Қўллар ғори” инсоният тарихининг энг қадимий ва энг сирли санъат намуналаридан бири ҳисобланади. Бу маскан минг йиллар аввал яшаган инсонларнинг ҳаёти, овчилик анъаналари ва дунёқараши тош юзаларига муҳрланган ноёб тарихий меросдир. Ғор 9 минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, ундаги минглаб қўл излари, ов манзаралари ва турли белгилар инсониятнинг илк бадиий ифодаларидан далолат беради. 1999 йилда у UNESCO Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Патагониянинг сокин ва кенг ҳудудларида жойлашган бу жой оддий саёҳат маскани эмас, балки очиқ осмон остидаги тарихий музейдир. Қоялар юзасидаги қўл излари қадимги инсонларнинг “мен шу ердаман” деган рамзий излари сифатида талқин қилинади. Сайёҳлар ғорга фақат гид ҳамроҳлигида, махсус ёғоч йўлаклар орқали киради, бу эса қадимий расмларни асрашга ёрдам беради. Йўл давомида мутахассислар тасвирларнинг маъноси ва уларнинг яратилиш усуллари ҳақида қизиқарли маълумотлар беради.

Ғор атрофидаги табиат ҳам ниҳоятда жозибали. Пинтурас дарёси каньони бўйлаб сайр қилиш, дарё устидан ўтиш ва ғор кириш қисмига етиб бориш саёҳатга ўзига хос завқ бағишлайди. Шунингдек, Tierra de Colores ҳудудидаги ранг-баранг — пушти, сариқ ва тўқ сариқ қоялар енгил пиёда сайр ва суратга олиш учун жуда мос. Яқин атрофдаги Patagonia Park эса ёввойи табиат, маҳаллий ҳайвонот дунёси ва кечқурун ўтказиладиган юлдузларни кузатиш дастурлари билан саёҳатни янада бойитади.

Бу масканга етиб бориш бироз мураккаб, аммо қизиқарли. Аввал Буэнос-Айресга учиб борилиб, сўнг Патагонияга йўл олинади. Энг яқин нуқта — Перито Морено шаҳри бўлиб, ундан ғоргача тахминан 117 км масофа бор. Йўл машҳур Ruta 40 ёки Bajo Caracoles орқали давом этади, сўнгги қисми эса шағалли ва тупроқли йўлдан иборат бўлиб эҳтиёткорлик талаб қилади. Саёҳат учун энг қулай давр октябрдан апрелгача бўлган баҳор ва ёз ойлари ҳисобланади, қишда эса кучли совуқ ва қор йўлларни қийинлаштиради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?