Покистон бош вазири АҚШ ва Эрон келишувга яқинлигини айтди
1 дақиқа ўқиш158

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар бўйича муҳим баёнот берди. Унинг айтишича, томонлар тинчлик келишувига ҳар қачонгидан ҳам яқинлашган.
Шарифнинг таъкидлашича, жараён яқин 24 соат ичида якунланиши мумкин. Келишув аввал электрон тарзда имзоланиши, кейинги ҳафтада эса техник даражадаги музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Покистон бош вазири музокаралардаги саъй-ҳаракатлар учун АҚШ ва Эронга миннатдорлик билдирди. У ушбу келишув минтақада узоқ муддатли тинчликка асос яратишига умид билдирди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…