АҚШ–Эрон музокаралари Исроилни ташвишга солди

Исроилнинг Channel 12 телеканалига таянилган маълумотларга кўра, Исроил юқори мартабали мансабдорлари АҚШ ва Эрон ўртасида муҳокама қилинаётган меморандумни танқид қилган. Бу ҳақда Горизонт хабар берди.
Улар Вашингтон Эроннинг асосий талабларининг бир қисмига рози бўлганини ва бу Теҳрон учун муҳим сиёсий устунлик бериши мумкинлигини билдиришган.
Манбаларга кўра, ҳужжат Эроннинг ядровий дастури, ракета салоҳияти ва минтақавий қуролли гуруҳларга кўрсатаётган қўллаб-қувватлови каби асосий масалаларни тўлиқ ҳал қилмайди. Шунингдек, келишув Эронга музлатилган активларга кириш имконини бериши, Ҳормуз бўғозининг очилиши ва Теҳронга босимнинг камайишига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.
Исроил томони ушбу жараён натижасида АҚШнинг Эронга таъсир воситалари камайишидан ва ракета дастури ҳамда «Ҳизбуллоҳ»ни қўллаб-қувватлаш масалалари етарли даражада қамраб олинмаганидан хавотир билдирган.





























Изоҳлар 0
…