20 ёшли йигит харитада ҳеч ким даъво қилмаган ерни топиб, ўзини Уни Президенти деб эълон қилди

20 ёшли йигит харитада ҳеч ким даъво қилмаган ерни топиб, ўзини Уни Президенти деб эълон қилди

Даниэл Джексоннинг хариталарга қизиқиши кутилмаган лойиҳага сабаб бўлди. У Хорватия ва Сербия орасидаги, бирор давлат ўз ҳудуди деб эълон қилмаган кичик ер участкасига эътибор қаратди ва унда Вердис Озод Республикаси ташкил этилганини маълум қилди.

Джексон бу ташаббусни фақат ном билан чеклаб қўймади. У конституция тайёрлади, ҳукумат тузди ҳамда республика номидан рамзий паспортларни чиқара бошлади.

Ҳозирча Вердис асосан онлайн лойиҳа сифатида мавжуд. Унинг ҳудудида доимий давлат бошқаруви ёки кенг аҳоли истиқомат қилаётгани ҳақида маълумот йўқ. Бироқ ғоя интернетда тез тарқалди. Минглаб фойдаланувчилар ушбу ғайриоддий микродавлатга қўшилиш истагини билдирган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар