Қирғизистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага қирғиз миллий созини совға қилди

Қирғизистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага қирғиз миллий созини совға қилди

Зироат Мирзиёева, Айгул Жапарова ва Меҳрибон Алиева Қирғизистондаги "Алтин балалик" реабилитация марказида бўлди. Уч давлат биринчи хонимлари марказ фаолияти, болалар учун ташкил этилган дарслар ва ижодий дастурлар билан танишди.

Ташриф меҳмонлари болаларнинг маҳорат машғулотларини томоша қилди ва улар билан самимий мулоқотда бўлди. Дастурда миллий рақслар ҳамда қўмўзчилар ансамблининг чиқиши ҳам ўрин олди.

Марказ тарбияланувчилари тайёрлаган лой ва кигиз буюмлари, шунингдек, ёш рассомларнинг суратлари кўргазмага қўйилди. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстликни ифодаловчи "Дўстлик дарахти" панносига охирги безак элементи туширилди.

Учрашув якунида Қирғизистон Биринчи хоними Айгул Жапарова Зироат Мирзиёевага анъанавий миллий соз, чанқўбизни туҳфа қилди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар