Ироқда юк машинаси ағдарилиб кетиб, минглаб жўжалар йўл бўйлаб тарқалиб кетди
1 дақиқа ўқиш20.8K

Ироқнинг Бағдод–Диёла автомобиль йўлида жўжалар ортилган юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ағдарилиб кетди. Натижада машинадаги минглаб жўжалар йўл бўйлаб тарқалиб кетган.
Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, айрим ҳайдовчилар жўжаларни босиб кетмаслик учун транспорт воситаларини тўхтатган ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланган. Бу эса йўлнинг айрим қисмларида тирбандлик юзага келишига сабаб бўлган.
Бироқ барча ҳайдовчилар ҳам тўхтамаган. Ҳаракатни давом эттирган автомобиллар остида кўплаб жўжалар нобуд бўлгани айтилмоқда.
Ҳозирча юк машинасининг нима сабабдан ағдарилгани ва ҳайдовчининг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…