АҚШда хавфли паразит эпидемияси илк ўлим ҳолатларига олиб келди

АҚШда Кйклоспора паразити келтириб чиқарадиган сиклоспороз епидемияси давомида аввалдан оғир касалликлари бўлган икки нафар бемор инфексия асоратлари оқибатида вафот етди. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотига кўра, 1 майдан буён мамлакатнинг 45 штатида тасдиқланган ёки гумон қилинган ҳолатлар сони 18 мингдан ошган ва мутахассислар буни АҚШ тарихидаги енг йирик сиклоспороз епидемияси деб баҳоламоқда.
АҚШда Cyclospora паразити келтириб чиқарган циклоспороз касаллиги билан боғлиқ эпидемия тобора кучаймоқда. Мамлакатда касаллик тарқалиши бошланганидан бери илк бор ўлим ҳолатлари расман қайд этилди. Бу ҳақда Мичиган штати Соғлиқни сақлаш департаменти маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, аввалдан оғир касалликлари бўлган икки нафар бемор инфекция асоратлари оқибатида вафот этган. Шу тариқа, жорий эпидемия давомида биринчи марта циклоспороз билан боғлиқ ўлим ҳолатлари тасдиқланди.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 майидан буён мамлакатнинг 45 штатида Cyclospora билан боғлиқ тасдиқланган ёки гумон қилинган ҳолатлар сони 18 мингдан ошган. Мутахассислар буни АҚШ тарихидаги энг йирик циклоспороз эпидемияси деб баҳоламоқда.
Эпидемия энг кўп тарқалган ҳудудлардан бири Мичиган штати бўлиб, бу ерда 22 июндан буён 11,2 мингдан зиёд ҳолат аниқланган. Штатда 190 нафардан ортиқ бемор шифохонага ётқизилган, мамлакат бўйлаб эса бу кўрсаткич 400 нафардан ошиб кетган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Cyclospora паразити одам нажаси билан ифлосланган сув ва озиқ-овқат орқали юқади. Касалликнинг асосий белгиси узоқ давом этадиган кучли ич кетиши бўлиб, айниқса кексалар, иммунитети заиф ва сурункали касаллиги бор беморларда оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин.
Расмийлар кўплаб ҳолатлар олдиндан тўғралган айсберг салати истеъмоли билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Шу боис мутахассислар бутун мева-сабзавотларни танлаш, уларни яхшилаб ювиш ва озиқ-овқат гигиенаси қоидаларига қатъий амал қилишни тавсия этмоқда.
Маълумот учун, циклоспороз — Cyclospora cayetanensis микроскопик паразити чақирувчи ичак инфекцияси ҳисобланади. Унга қарши вакцина мавжуд эмас, бироқ касаллик аксарият ҳолатларда антибиотиклар билан муваффақиятли даволанади. Мутахассислар эса касалликни эрта аниқлаш оғир асоратлар хавфини сезиларли даражада камайтиришини таъкидламоқда.






























Изоҳлар 0
…