Гусейн Гасанов устидан суд ҳукми ўқилди

Гусейн Гасанов устидан суд ҳукми ўқилди
Қисқача

Москванинг Пресненский туман суди блогер Гусейн Гасановни жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришда айбдор деб топиб, сиртдан 4 йилга умумий тартибли колонияга ҳукм қилди. Унга 1 миллион рубл жарима солинди ва икки йилга веб-сайт бошқаруви лавозимидан четлаштирилди.

Россияда таниқли блогер Гусейн Гасановга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Москванинг Пресненский туман суди уни жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришда айбдор деб топиб, сиртдан 4 йилга умумий тартибли колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда бугун РИА Новости маълум қилди.

Суд қарорига кўра, Гасанов Россия Жиноят кодексининг 174.1-моддаси 4-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 1 миллион рубл миқдорида жарима солди. Бундан ташқари, суд Гусейн Гасановни икки йилга веб-сайт бошқаруви лавозимидан четлаштирди.

Тергов маълумотларига кўра, Гасанов якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритган даврида 175 миллион рублдан ортиқ солиқ тўламаган. Шунингдек, у 68 миллион рублдан зиёд маблағни “Москва-Сити” мажмуасидан кўчмас мулк сотиб олиш билан боғлиқ молиявий операциялар орқали легаллаштирганликда айбланган.

Binoda oldida qo‘llarini qovushtirib, qizil rangli hashamatli avtomobillar orasida turgan yigit.

Гусейн Гасанов Россиядаги машҳур блогерлардан бири ҳисобланади. У ижтимоий тармоқлардаги ҳазиломуз видеолари, қимматбаҳо автомобиллар ўйналадиган акциялари ҳамда пуллик онлайн курслари орқали кенг аудиторияга эга бўлган.

Блогер 2025 йил 14 май куни Москванинг Чертановский суди Гасановни мазкур иш доирасида сиртдан ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган эди. Кейинчалик прокуратура блогерга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган. Бироқ суд якунда унга 4 йиллик қамоқ жазосини белгилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар