Финландияда дунёдаги илк ядро чиқиндилари омбори иш бошлайди

Финландия Радиация ва ядро хавфсизлиги бошқармаси (СТУК) Онкало доимий ер ости ядро чиқиндилари омборини експлуатация қилиш учун расман лисензия берди. Ҳелсинки шаҳридан тахминан 240 километр узоқликда, Олкилуото AES яқинида жойлашган обект ишлатилган ядро ёқилғисини темир ва мис контейнерларда 400–450 метр чуқурликдаги қаттиқ қоя жинслари орасида сақлайди. Омбор радиоактив материалларни 100 000 йил давомида хавфсиз ҳолатда сақлашга мўлжалланган.
Финландиянинг Радиация ва ядро хавфсизлиги бошқармаси (СТУК) мамлакатда дунёдаги илк доимий ер ости ядро чиқиндилари омборини эксплуатация қилиш учун расман лисензия берилганини маълум қилди. Ушбу тарихий қадам глобал энергетика ва экология хавфсизлиги йўлида муҳим бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com маълумотига кўра, Онкало деб номланган ноёб омбор Ҳелсинки шаҳридан тахминан 240 километр узоқликда, Олкилуото AES яқинида бунёд этилган. Мазкур объект – олинган ядро ёқилғисини герметик ёпиш ва геологик жиҳатдан кўмиш қурилмаси эксплуатация лисензияси босқичига етиб келган жаҳондаги илк амалий лойиҳадир.
Қирқ йиллик изланишлар натижаси
СТУК вакилларининг таъкидлашича, ушбу муҳим босқичга тайёргарлик кўриш ишлари қарийб 40 йилдан ортиқ давом этган. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ҳозирги кунда радиасион ва ядро хавфсизлиги нуқтаи назаридан лисензия берилишига тўсқинлик қилувчи ҳеч қандай омил ёки хавф мавжуд эмас.Лойиҳани амалга ошираётган Посива компанияси маълумотларига кўра, юқори даражада фаол бўлган ишлатилган ядро ёқилғиси махсус темир ва мис контейнерларга жойлаштирилади. Шундан сўнг улар қаттиқ қоя жинслари бағрида, 400–450 метр чуқурликда қурилган махсус омборга қатъий равишда кўмиб ташланади.
Хавфсизликни таъминлаш чоралари
Мазкур чуқур геологик изолясия усули ядро чиқиндиларини инсонлар ва атроф-муҳитдан узоқ муддат давомида тўлақонли ажратиб туришни таъминлайди. Лойиҳанинг техник тавсифига кўра, Онкало омбори радиоактив материалларни келгуси 100 000 йил давомида мутлақо хавфсиз ҳолатда сақлаб туришга мўлжалланган.Посива компанияси ушбу объектни 2070 йилнинг охиригача муваффақиятли эксплуатация қилиш учун лисензия сўраган эди. Бироқ омбор тўлақонли иш бошлаши учун яна бир муҳим ҳуқуқий қадам қолган бўлиб, Финландия Иқтисодий ривожланиш ва бандлик вазирлигининг рухсатномаси талаб этилади. Ушбу рухсатнома эса фақат СТУКнинг ижобий хулосасидан кейингина расмийлаштирилади.






























Изоҳлар 0
…