Қозоғистонда биринчи Амур йўлбарси табиатга қўйиб юборилди

Қозоғистонда Амур йўлбарслари популяциясини қайта тиклаш лойиҳаси доирасида Умит номли вояга етган урғочи йўлбарс ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Унинг ҳаракатларини кузатиш учун махсус ГПС бўйинбоғи тақилган, жойлашуви ва мослашуви ГПС ҳамда сунъий йўлдош тизимлари орқали назорат қилинади. Маълумотларга кўра, Россия 2026 йил май ойида Қозоғистонга тўртта Амур йўлбарсини топширган.
Қозоғистонда Амур йўлбарслари популяциясини қайта тиклашга қаратилган лойиҳа доирасида илк йўлбарс ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Умит номи берилган вояга етган урғочи йўлбарсга ҳаракатларини кузатиб бориш учун махсус GPS бўйинбоғи тақилган.
Маълумотларга кўра, Россия 2026 йил май ойида Қозоғистонга тўртта Амур йўлбарсини топширган. Уларнинг табиатга қайтарилиши мамлакат ҳудудида илгари яшаган Турон йўлбарсининг экологик ўрнини тиклаш ва йиртқичлар популяциясини қайта шакллантириш лойиҳасининг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади.
Мутахассислар йўлбарсларнинг янги муҳитга қандай мослашаётганини доимий равишда кузатиб боради. Уларнинг жойлашуви ва ҳаракатлари GPS ҳамда сунъий йўлдош тизимлари орқали назорат қилинади.
Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, келгусида Қозоғистон ҳудудида Амур йўлбарсларининг барқарор популяциясини шакллантириш ва табиий экотизимдаги йиртқичлар ролини тиклаш кўзда тутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…