Туркияда эркак мушукнинг болалагани интернетда катта муҳокама уйғотди

Туркиянинг Измир шаҳрида Женго лақабли мушук билан боғлиқ ноодатий ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ташқи кўриниши ва айрим хусусиятлари сабаб эркак деб ҳисобланган мушук кутилмаганда болалаган.
Текширувлардан сўнг Женгода жуда кам учрайдиган биологик хусусият борлиги аниқланган. Мутахассисларнинг айтишича, унинг организмида эркак ва урғочи жинсий тўқималари бир вақтда мавжуд бўлган.
Ветеринарлар бундай ҳолат тахминан 6 миллион ҳайвондан биттасида учраши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу сабабли Женго ветеринария соҳасида ниҳоятда ноёб ҳодиса сифатида баҳоланмоқда.
Воқеани янада қизиқарли қилган жиҳат шундаки, Женго дунёга келтирган мушукчада ҳам шунга ўхшаш биологик белгилар аниқлангани айтилмоқда. Бу ҳолат мутахассислар томонидан қўшимча ўрганилмоқда.































Изоҳлар 0
…