Ислам Махачевнинг кийимини тикиб ўтиргани акс этган видео мухлисларини ҳайрон қолдирди (видео)

1 дақиқа ўқиш394
 Ислам Махачевнинг кийимини тикиб ўтиргани акс этган видео мухлисларини ҳайрон қолдирди (видео)

UFC жангчиси Ислом Махачев иштирокидаги видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Кадрларда шарҳловчи спортчидан нима билан машғул эканини сўрайди. Махачев эса ўз кўйлагини тикаётганини айтади.

Шарҳловчи бу ишни чеварга берса бўлишини, хизмат ҳақи атиги 5 доллар туришини эслатган. Бунга жавобан жангчи ҳозир пули йўқлигини, кейинги ҳафтада маблағи бўлишини ҳазиломуз тарзда айтган.

"Мен чеварлардан ҳам яхшироқ тикаман, чунки буни бувимдан ўрганганман", деган Махачев.

Унинг оддийлиги ва тикишни билиши мухлисларга маъқул келди. Фойдаланувчилар изоҳларда жангчининг нафақат октагонда, балки кундалик ҳаётда ҳам мустақил эканини мақташди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?