Масжид яқинидаги болтали ҳужум жамоатчиликни ларзага солди

Шотландия пойтахти Эдинбург шаҳридаги масжид яқинида содир бўлган болтали ҳужум оқибатида беш нафар инсон турли даражада тан жароҳати олди. Мазкур воқеа 19 июн куни кечқурун Брумхаус масжиди атрофидаги боғ ҳудудида юз бериб, гумонланувчи кейинчалик ёқилғи қуйиш шохобчаси ва пицсерияга ҳам зарар етказди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 34 ёшли гумонланувчи қўлга олинди ва ҳодиса ортида ксенофобик мотивлар бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.
Шотландия пойтахти Эдинбург шаҳридаги масжид яқинида содир бўлган ҳужум жамоатчиликни жиддий хавотирга солди. Болта билан қуролланган шахс бир неча кишига ташланиб, оқибатда беш нафар инсон турли даражада жароҳат олди.
Маълумотларга кўра, воқеа 19 июнь куни кечқурун шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган Брумхаус масжиди атрофидаги боғ ҳудудида содир бўлган. Гумонланувчи ҳужумдан кейин ҳам тажовузкор ҳаракатларини давом эттириб, ёқилғи қуйиш шохобчасида тартибсизлик келтириб чиқарган.
Билдирилишича, у бир автомашинанинг ойнасини синдирган, шунингдек, яқин атрофдаги пиццерия эшигига ҳам зарар етказган.

Ҳужум оқибатида жабрланганлар енгил ва ўрта оғирликдаги тан жароҳатлари олган. Улар орасида 22 ёшли икки нафар йигит ҳамда 24, 27 ва 39 ёшли фуқаролар борлиги айтилмоқда. Айрим жабрланувчилар мусулмон экани ҳам қайд этилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 34 ёшли гумонланувчи қўлга олинган. Тергов органлари ҳозирча ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳужум ортида ксенофобик мотивлар бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Шу муносабат билан ишга терроризмга қарши кураш бўлинмалари ҳам жалб этилган. Бироқ воқеанинг аниқ сабаблари бўйича якуний хулоса ҳали эълон қилинмаган.






























Изоҳлар 0
…