Наманганлик аёлнинг биргина мактуби тайванлик сайёҳни таъсирлантирди

Наманганда 15 кунлик хизмат сафари билан бўлган тайванлик тадбиркорни хоналарни тозаловчи аёлнинг мактуби чуқур таъсирлантирди. У ҳар куни хонасини йиғиштирган аёлга 1 доллар чойчақа қолдирган, пулга ҳеч ким тегмагач эса яна 1 доллар қўшиб, "Бу сиз учун" деган ёзувни қолдирган. Аёл мактубида фарзанди саратон касаллигига чалинганини ва 2 доллар эвазига боласи учун мева сотиб олишини ёзган.
Тайванлик тадбиркорнинг Ўзбекистонга қилган сафари давомида юз берган таъсирли воқеа Reddit платформасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. У 15 кунлик хизмат сафари билан Наманганга келиб, меҳмонхонада истиқомат қилган.
Тадбиркор ҳар куни хонасини йиғиштириб юрадиган аёл учун одатдагидек 1 доллар чойчақа қолдирган. Бироқ пулга ҳеч ким тегмаган. Шундан сўнг у яна 1 доллар қўшиб, ёнига “Бу сиз учун” деган ёзувни қолдиради.
Эртаси куни эса уни самимий мактуб кутиб турган. Хоналарни тозаловчи аёл фарзанди саратон касаллигига чалинганини, қолдирилган 2 доллар эвазига эса боласи учун мева сотиб олишини ёзган. Ушбу сўзлар тайванлик меҳмонни чуқур таъсирлантирган.
Унинг таъкидлашича, ўзи учун оддий ҳисобланган кичик чойчақа ҳам айрим инсонлар ҳаётида катта аҳамият касб этиши мумкинлигини айнан шу воқеадан кейин англаган. Меҳмонхонани тарк этаётганида эса у миннатдорлик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида аёл учун яна 20 доллар қолдириб кетган.






























Изоҳлар 0
…