Украина Воронеждаги ҳарбий заводга зарба берганини тасдиқлади

Украина Воронеждаги ҳарбий заводга зарба берганини тасдиқлади

Воронеждаги “Сборка” заводига ракета зарбаси берилгани маълум қилинди. Украина Қуролли кучлари Бош штаби объектга юқори аниқликдаги қанотли ракеталар билан ҳужум қилинганини тасдиқлади.

Маълумотларга кўра, мазкур завод “Искандер” ва “Калибр” ракеталари, радиолокация станциялари ҳамда С-400 ҳаво мудофаа тизимлари учун транзистор, диод ва микросхемалар ишлаб чиқариш билан шуғулланган.

Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев заводнинг ишлаб чиқариш объекти зарар кўрганини ва 3 киши жароҳатланганини билдирди.

Украина томони ушбу объект Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг муҳим қисми эканини таъкидламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар