Сент-Луисда Синдаров шоуси: Жавоҳир Каруанани мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди!

Жавоҳир Синдаров блис баҳсларида Фабиано Каруанани мағлуб этиб, 16,5 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди. АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтаётган, мукофот жамғармаси 200 000 доллар бўлган "Гранд Чесс Тоур" мусобақасида у Фабиано Каруана, Эвондер Лианг ва Ленер Домингесни мағлуб этди. Ramешбабу Праггнанандҳа 18 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Уэсли Со эса 15 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида мукофот жамғармаси 200 000 долларни ташкил этувчи нуфузли "Grand Chess Tour" сериясининг навбатдаги босқичида блиц баҳсларига старт берилди. Жаҳоннинг энг кучли 10 нафар гроссмейстери қаторида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам ғолиблик учун муносиб кураш олиб бормоқда.
Мусобақанинг тўртинчи кунида шахматчилар блиц, яъни тезкор шахмат бўйича дастлабки 9 та тур учрашувларида дона суришди.
Синдаровдан шиддатли старт: Каруана ва Домингес мағлуб этилди
Ўзбекистонлик ёш гроссмейстер блицнинг биринчи кунини ўта юқори нотада ўтказди. Жавоҳир ягона мағлубиятни нидерландиялик Йорден ван Форестдан қабул қилиб олган бўлса-да, қолган барча партияларда муҳим очколарни қўлга киритди.
Ҳамюртимиз дунё шахмати гигантлари — Фабиано Каруана, Эвондер Лианг ва Леньер Домингесни таслим этди. Шунга қарамай, Левон Аронян, Аниш Гири, Венсан Кеймер, Рамешбабу Праггнанандҳа ва Уэсли Со билан кечган муросасиз партияларда дуранг натижа қайд этилди.

Турнир жадвалидаги вазият: Синдаров пешқадамлар қаторида!
Рапид ва блиц баҳсларининг умумий очколар ҳисобига кўра, айни пайтда кучли учлик қуйидагича кўриниш олган:
Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон) — 18 очко
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — 16,5 очко
Уэсли Со (АҚШ) — 15 очко
Левон Аронян (АҚШ) — 14,5 очко

Бугун ҳал қилувчи баҳслар: Жавоҳир чемпионлик учун курашади!
Бугун блиц бўйича қолган сўнгги 9 та партия ўтказилади ва рапид ҳамда блиц йўналишлари бўйича мусобақанинг мутлақ ғолиби аниқланади.
Жавоҳир Синдаров иккинчи кунги блиц баҳсларини айнан Левон Аронянга қарши оқ доналарда бошлайди. Партиялар Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.
Турнирнинг тўлиқ иштирокчилар таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруана, Левон Аронян, Уэсли Со, Леньер Домингес, Эвондер Лианг (барчаси АҚШ), Венсан Кеймер (Германия), Аниш Гири, Йорден ван Форест (Нидерландия), Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон).
Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда улашинг!































Изоҳлар 0
…