Картон аравачадаги мушукча бутун дунё меҳрини қозонди

Картон аравачадаги мушукча бутун дунё меҳрини қозонди

Туғма ҳаракатланиш муаммоси билан туғилган Gelato лақабли мушукчанинг таъсирли ҳикояси ижтимоий тармоқларда миллионлаб одамларни бефарқ қолдирмади. Натижада у махсус 3D-принтерда тайёрланган янги ногиронлар аравачасига эга бўлди.

Cincinnati Animal CARE бошпанаси маълум қилишича, Gelato дастлаб мустақил юра олмаган ва мавжуд ногиронлар аравачаларининг ҳеч бири унга мос келмаган. Шу сабабли бош ветеринария техниги Мэллори Смит картон, чизғич, Hot Wheels ўйинчоқ ғилдираклари ва ёпишқоқ лентадан унга вақтинчалик аравача ясаб берган.

Бу ноодатий ихтиро акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, минглаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди. Кўп ўтмай, хайрия ёрдами билан Gelato учун махсус ўлчамда 3D-принтер орқали тайёрланган янги аравача совға қилинди.

Kichik mushukcha qoʻlbola yasama moslama yordamida harakatlanib, kameraga qarab turibdi.

Бошпана ходимлари бу натижага айнан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қўллаб-қувватлаши сабаб эришилганини таъкидлади. Энди Gelato янги аравачаси ёрдамида анча эркин ҳаракатланмоқда.

Мутасаддиларнинг айтишича, бу воқеа меҳр-оқибат ва биргаликдаги саъй-ҳаракат ҳатто энг оғир аҳволдаги жониворнинг ҳам ҳаётини ўзгартириши мумкинлигини яна бир бор исботлади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар