Францияда рекорд даражадаги иссиқлик 18 кишини олиб кетди

1 дақиқа ўқиш188
Францияда рекорд даражадаги иссиқлик 18 кишини олиб кетди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Франсияда кузатилаётган экстремал жазирама иссиқ оқибатида камида 18 киши ҳаётдан кўз юмди.
  • Хусусан, Бордо шаҳрида ҳаво ҳарорати 41,9 даражага, Пуате шаҳрида эса 41,2 даражага етиб, аввалги рекордлар янгиланди.
  • Шунингдек, Карпантрас шаҳрида автомобил ичида қолдирилган икки ва тўрт ёшли болалар иссиқлик уриши сабабли вафот этди.
  • Юзага келган хавфли об-ҳаво шароити фонида мамлакатда мактаблар вақтинча ёпилди ва дарс жадваллари ўзгартирилди.

Францияда кузатилаётган кучли жазирама иссиқ туфайли камида 18 нафар инсон вафот этди. Улар орасида автомобил ичида қолиб кетган икки нафар ёш бола ҳам бор. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Франция ғарбидаги виночилик марказларидан бири бўлган Бордо шаҳрида ҳаво ҳарорати 41,9 даражага етган ва аввалги рекорд янгиланган. Шу шаҳарда 80 ёшдан 95 ёшгача бўлган уч нафар кекса инсон иссиқлик оқибатида юзага келган соғлиқ муаммолари сабабли ҳаётдан кўз юмган.

Пуате шаҳрида ҳам ҳарорат 41,2 даражагача кўтарилиб, 1947 йилда қайд этилган кўрсаткичдан ошиб кетган. Шу муносабат билан Франция Фуқаро хавфсизлиги хизмати аҳолини фақат назорат қилинадиган ҳудудларда чўмилишга чақирди. Бу огоҳлантириш хавфсиз бўлмаган жойларда чўмилган 13 нафар инсон ҳалок бўлганидан кейин берилди.

Шунингдек, Карпантрас шаҳрида автомобил ичида қолдирилган икки ва тўрт ёшли болалар иссиқлик уриши оқибатида вафот этди. Онаси уларни ҳушсиз ҳолда топган бўлса-да, шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Айни пайтда Европанинг бир қатор шаҳарларида янги ҳарорат рекордлари ўрнатилмоқда. Францияда мактаблар вақтинча ёпилган ва дарс жадваллари ўзгартирилган. Британияда эса июнь ойи учун мутлақ ҳарорат рекорди янгиланиши кутилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Европа глобал ўртача кўрсаткичга нисбатан икки баравар тезроқ исимоқда. Экспертлар бу ҳолатни «Омега блоки» деб аталувчи атмосфера ҳодисаси билан изоҳламоқда. У Шимолий Африка ва Саҳройи Кабирдан иссиқ ҳавони Европа томон тортиб келмоқда.

Лондондаги Империал коллежи илмий ходими Клер Барнснинг таъкидлашича, бу тизим жуда секин ҳаракатланмоқда ва деярли шамол ҳам, нафас ростлаш учун шабада ҳам йўқ. Унинг фикрича, иқлим ўзгариши келажакда жазирама тўлқинлар ва кучли бўронларни янада кўпайтириши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?