Райҳон Уласенованинг ўғли тўйида келин-куёвнинг рақси эътибор марказида бўлди (видео)

Райҳон Уласенованинг ўғли Азизбек ва Азизахоннинг тўйи кеча, 7 август куни бўлиб ўтди. Маросимда келин-куёв тўй учун махсус тайёрланган рақсни ижро этиб, меҳмонлар олқишига сазовор бўлди. Азизахон тўй кўйлагида рақсга тушиш ноқулай бўлгани сабабли саҳнага махсус тайёрланган қизил либосда чиқди. Уларнинг чиқиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳам илиқ кутиб олинди.
Актриса ва бошловчи Райҳон Уласенованинг ўғли Азизбекнинг тўйи кеча, 7 август куни бўлиб ўтди. Ҳашаматли тўйдан олинган қизиқарли видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кузатувчиларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди.
Видеолардан бирида Азизбек ва Азизахон тўй учун махсус тайёрланган рақсни биргаликда ижро этгани акс этган. Жуфтликнинг чиқиши маросимга ташриф буюрган меҳмонларнинг ҳам эътиборини тортиб, улар томонидан олқишлар билан кутиб олинган.
Айниқса, келиннинг рақси кўпчиликка манзур бўлган. Тўй кўйлагида рақсга тушиш бироз ноқулай бўлгани сабабли Азизахон махсус тайёрланган қизил либосда саҳнага чиқиб, куёв билан биргаликда рақс ижро этган.
Мазкур чиқиш ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳам илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кузатувчилар Азизбек ва Азизахон бир-бирига жуда мос эканини, иккаласи ҳам чиройли кўринишга эга эканини таъкидлаб, уларнинг рақсини ҳам юқори баҳолашди.
Тўйда бир қатор таниқли санъаткорлар ҳам иштирок этиб, меҳмонларга байрамона кайфият улашди.






























Изоҳлар 0
…