Буюк Британия ҳукумати электромобиллар савдоси режаларини юмшатишни муҳокама қилмоқда

Буюк Британия ҳукумати 2027–2035-йилларга мўлжалланган нолинчи эмиссияли автомобиллар савдоси бўйича мажбурий мақсадларни юмшатиш имкониятини ўрганиш учун олти ҳафталик текширув бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. Жараён автомобил ишлаб чиқарувчилар дуч келаётган молиявий босимни камайтириш ва иш ўринларини сақлаб қолишга қаратилган бўлиб, унда автоконсернлар, соҳа мутахассислари ва бошқа манфаатдор томонлар қатнашади.
Буюк Британия ҳукумати 2027–2035-йилларга мўлжалланган нолинчи эмиссияли автомобиллар (ЗEV) савдоси бўйича мажбурий мақсадларни юмшатиш масаласини кўриб чиқиш учун махсус текширув жараёнини бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. Ушбу муҳим қадам автомобил ишлаб чиқарувчилар дуч келаётган молиявий босимни камайтириш ва мамлакатдаги иш ўринларини сақлаб қолишга қаратилган. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.
Олти ҳафта давом этиши режалаштирилаётган мазкур муҳокама жараёнида автоконцернлар, соҳа мутахассислари ва бошқа манфаатдор томонлар иштирок этиши кутилмоқда. Ҳукумат доираларида ЗEV мандатининг қатъий талаблари брендларнинг бозордаги барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши ва иш ўринларини хавф остига қўйиши мумкинлигидан хавотирлар мавжуд.
Қатъий режалар ва бозор реалти
2024-йилда жорий этилган ЗEV мандатига кўра, электромобиллар савдоси улуши ўша йили 22 фоизни ташкил этиши керак эди. Ушбу кўрсаткич 2025-йилда 28 фоизга, жорий йилда эса 33 фоизга етди. Келгуси йил учун белгиланган 38 фоизлик марра эса ушбу текширув таъсир кўрсатиши мумкин бўлган илк босқич ҳисобланади.Шундан сўнг кўрсаткичлар кескин ошиб, 2028-йилда 52 фоизга, 2029-йилда 66 фоизга ва 2030-йилда 80 фоизга етиши белгиланган. Амалдаги режа бўйича 2035-йилга бориб барча янги сотиладиган автомобиллар тўлиқ нолинчи эмиссияли бўлиши лозим. Бироқ автоиндустрия вакиллари бу марраларга белгиланган муддатда эришиб бўлмаслигини таъкидлаб келишмоқда.
Саноатнинг муносабати ва янги шарт-шароитлар
Автомобил ишлаб чиқарувчилар жамияти ва савдогарлари уюшмаси маълумотларига кўра, электромобиллар савдоси ўтган йилнинг июль ойига нисбатан 44,5 фоизга ошган бўлса-да, жорий йилдаги умумий кўрсаткич талаб қилинган ҳар учта машинадан биттаси эмас, балки ҳали ҳам тўрттадан бирини ташкил этмоқда. Бу эса жорий сиёсатни қайта кўриб чиқиш заруриятини юзага келтирмоқда.Аввалроқ ЗEV мандати бўйича ўтказилган биринчи текширув натижасида нолинчи стандартга мос келмайдиган автомобиллар учун жарималар 15 000 фунт стерлингдан 12 000 фунт стерлинггача камайтирилган эди. Шунингдек, гибрид автомобилларни 2030-йилдан 2035-йилгача сотишга рухсат бериш тасдиқланган, кам ҳажмда ишлаб чиқарувчиларга эса қўшимча имтиёзлар тақдим этилганди.
Ҳукумат ушбу янги текширув якунида барча вариантлар стол устида қолишини, яни кичик ўзгаришлар қилиниши ёки умуман ҳеч қандай ўзгариш киритилмаслиги ҳам мумкинлигини билдирди. Шунга қарамай, мазкур ташаббус анъанавий автоишлаб чиқарувчилар томонидан мамнуният билан кутиб олиниши кутилмоқда, чунки улар ўз позицияларини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўладилар.































Изоҳлар 0
…