Айиқча Reels'нинг янги юлдузига айланди

АҚШда яшовчи бир оила парвариш қилаётган айиқчалардан бири ижтимоий тармоқларнинг ҳақиқий юлдузига айланди. Интернетда тарқалган видеода айиқча ҳовлидаги бассейнда бемалол сузиб, сув париси қўғирчоғи билан қувноқ ўйнаётгани акс этган.
Маълум бўлишича, оила бир нечта айиқни боқади. Улар учун кенг ҳовлида бассейн, турли ўйинчоқлар ва дам олиши учун махсус ҳудуд ташкил этилган. Айиқчаларнинг кундалик ҳаёти акс этган видеолар мунтазам равишда ижтимоий тармоқларга жойлаб борилади.
Қизиқарли лавҳалар қисқа фурсатда миллионлаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортиб, Reels платформасида кенг тарқалди. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар айиқчанинг шўхлиги ва ёқимли ҳаракатларини олқишлаб, уни интернетнинг навбатдаги севимли қаҳрамони дея таърифламоқда.






























Изоҳлар 0
…