Россияда фирибгарларга ишонган аёл ўз уйига ўт қўйиб юборди

Россиянинг Челябинск шаҳрида аёл фирибгарларнинг алдовига учиб, ўз квартирасига ўт қўйди.
Маълум бўлишича, фирибгарлар унга катта миқдорда суғурта пули олиши мумкинлигини айтиб ишонтирган. Аёл аввал уларга 40 минг рубль ўтказган, кейин эса уларнинг кўрсатмаси билан уйини ёқиб юборган.
Ёнғин вақтида фирибгар телефон орқали аёлнинг ҳаракатларини бошқариб турган. Хонани тутун қоплагач, аёл ташқарига чиққан.
Қутқарувчилар ёнғинни тезда бартараф этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…