Родри трансфери Барселона ярим ҳимоясида кутилмаган вазиятни юзага келтирди

Родрининг Барселонага эҳтимолий трансфери Френки де Йонгнинг асосий таркибдаги ўрнига хавф туғдириши мумкин. Клуб раҳбарияти Родрини Марк Касадонинг яқин орада жамоани тарк этиши кутилаётгани ва Френки де Йонгнинг тиззасидан олган жароҳати сабаб стратегик жиҳатдан муҳим трансфер деб баҳоламоқда. Де Жонгнинг жароҳат билан клуб қароргоҳига келгани Барселона раҳбарияти ва бош мураббий Ханси Фликнинг норозилигига сабаб бўлган.
Испания терма жамоаси ва Манчестер Сити ярим ҳимоячиси Родри атрофидаги вазият трансфер бозорида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Sport нашри хабар қилишича, футболчининг эҳтимолий трансфери Каталония клубининг ички режаларини тубдан ўзгартириб юбориши ва жамоанинг етакчиларидан бири учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Oraдан атиги бир неча кун олдин бош мураббий Ханси Флик ушбу чизиқни кучайтириш устувор вазифа эмаслигини қатъий таъкидлаган эди. Бироқ раҳбарият Родрини келишини стратегик жиҳатдан муҳим қадам деб баҳоламоқда. Клубни ушбу қарорга келишга мажбур қилган иккита асосий сабаб мавжуд бўлиб, улардан бири Марк Касадонинг яқин орада жамоани тарк этиши кутилаётгани бўлса, иккинчиси Френки де Йонгнинг тиззасидан олган жароҳатидир.
Френки де Йонг учун юзага келган хавф
Нашр маълумотларига кўра, айнан Френки де Йонг Родри трансферидан энг кўп жабр кўрувчи футболчига айланиши мумкин. Қисқа ва ўрта муддатли истиқболда нидерландиялик ярим ҳимоячи асосий таркибдаги ўрнидан айрилиб қолиш хавфи билан юзма-юз келмоқда. Унинг Каталония клубидаги келажаги ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.Клубнинг янги мавсумолди режалари Де Жонг базага қайтган заҳоти ўзгариб кетди. Ярим ҳимоячи таътил вақтида олган тизза жароҳати билан клуб қароргоҳига етиб келди. Бу ҳолат Барселона раҳбарияти, хусусан бош мураббий Ханси Фликда жиддий ғазаб уйғотди.
Мураббийлар штаби футболчи мавсум якунидаги муҳим ўйинларда қандай қилиб жароҳат билан ҳаракат қилганини тушуна олмади. Раҳбариятнинг норозилиги нафақат футболчининг ўзига, балки Нидерландия терма жамоаси тиббий ходимларига ҳам қаратилди. Натижада клуб ўзининг асосий таянч ярим ҳимоячисидан маҳрум бўлиб, кутилмаган муаммога дуч келди.
Родрининг келиши эса бу бўшлиқни тўлдириш ва жамоа марказидаги рақобатни янада кучайтиришга қаратилган қадам сифатида кўрилмоқда. Бироқ бу ҳолат мавжуд футболчилар тақдирига қандай таъсир қилиши яқин кунларда ойдинлашади.






























Изоҳлар 0
…