Йиғилиш эмас, аёлнинг макияжи интернетда қизғин муҳокамага сабаб бўлди

Йиғилиш эмас, аёлнинг макияжи интернетда қизғин муҳокамага сабаб бўлди
Қисқача

2026 йил 3 август куни муниципалитетдаги буджет муҳокамасидан кейин фойдаланувчилар йиғилиш масалаларидан кўра маъмурият раҳбари Таснине хонимнинг ёрқин ва ноодатий макияжига кўпроқ эътибор қаратди. Унинг сурати қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда миллионлаб марта кўрилди ва минглаб фойдаланувчилар томонидан улашилди.

2026 йил 3 август куни муниципалитетда навбатдаги бюджет муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ташкилотнинг расмий Facebook саҳифасида тадбир ҳақида ҳисобот ва суратлар эълон қилинганидан сўнг эса фойдаланувчилар муҳокама қилинган масалалардан кўра маъмурият раҳбари Таснине хонимнинг ёрқин ва ноодатий макияжига кўпроқ эътибор қаратди.

Амалдорнинг сурати қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, миллионлаб марта кўрилди ва минглаб фойдаланувчилар томонидан улашилди. Унинг ташқи кўриниши юзасидан турли фикрлар билдирилиб, ижобий ва салбий изоҳлар қолдирилди.

Таснине хоним эса ўзига билдирилган муносабатларга ҳазил билан, шу билан бирга қатъий тарзда жавоб қайтарди. У ҳатто шахсиятига тегадиган ва ҳақоратли изоҳлар қолдирган айрим фойдаланувчиларни судга бериш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Бироқ тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти амалдорни қўллаб-қувватлади. Улар унинг ташқи кўринишидан кўра, ўз вазифасини ҳалол ва коррупциядан холи бажариши муҳимлигини таъкидлаб, “Энг муҳими, унинг қандай бўяниши эмас, балки ҳалол ишлашидир”, деган фикрларни билдиришди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар