Хитойда келинлар учун кўз ёшини артадиган махсус восита яратилди

Хитойда тўй куни йиғлаб юборадиган келинлар учун ноодатий восита ўйлаб топилди. Махсус узун пахтали чўпчалар ёрдамида келинларнинг кўз ёшларини пардозга зарар етказмасдан артиш мумкин.
Ушбу мослама кўз ёшини тезда шимиб олади ва унинг юз бўйлаб оқиб, пардозни бузишининг олдини олади. Айниқса, тўй маросимида ҳиссиётга берилиб йиғлаб юборадиган келинлар учун бу восита жуда қўл келиши мумкин.
Мазкур ноодатий ечим ижтимоий тармоқларда ҳам қизиқиш уйғотиб, фойдаланувчилар орасида турли ҳазил-мутойибаларга сабаб бўлмоқда.































Изоҳлар 0
…