Илон Маск триллионер мақомини йўқотиб, рекорддан тушди

1 дақиқа ўқиш2.9K
Илон Маск триллионер мақомини йўқотиб, рекорддан тушди

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги 1 триллион долларлик чегарадан пастга тушди. “Bloomberg” маълумотларига кўра, унинг ҳозирги бойлиги 957 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бироқ, “Forbes” ҳисоб-китобларида Маскнинг бойлиги ҳали ҳам 1,1 триллион доллар атрофида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск 12 июнь куни тарихдаги биринчи триллионерга айланган эди. Бироқ 23 июнь куни SpaceX акциялари 3,9 фоизга арзонлашиб, бир дона акция нархи 148,57 долларгача тушди. Натижада компаниянинг бозор капитализацияси 1,99 триллион долларгача камайди.

Шу тариқа, SpaceX рекорд даражадаги IPO'дан кейин илк бор 2 триллион долларлик чегарадан пастга тушди ва дунёдаги энг йирик оммавий компаниялар рейтингида еттинчи ўринга тушиб қолди. Бу компания учун кетма-кет тўртинчи капитализация йўқотилган савдо сессияси бўлди.

Маълумот учун, июнь ойида SpaceX IPO орқали 85 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб қилган ва компания қиймати 2,9 триллион доллардан ошиб кетган эди. Шу жараён Илон Маскни биринчи триллионерга айлантирган ҳамда компания ходимлари орасида 4,4 мингдан ортиқ янги миллионерларни пайдо қилган эди. Бироқ шундан кейин компания қиймати энг юқори кўрсаткичларига нисбатан тахминан 550 миллиард долларга камайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?