Уйидан 300 дан ортиқ питон чиққан эркак қамалди

1 дақиқа ўқиш24.7K
Уйидан 300 дан ортиқ питон чиққан эркак қамалди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хитойнинг Чжесзян вилояти Тайчжоу шаҳрида хонадонида юзлаб илонларни ноқонуний сақлаган ва кўпайтирган эркак суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.
  • Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимининг хонадонида ўтказган тинтуви чоғида жами 309 та питон топилиб, улар махсус муассасалар қарамоғига топширилди.
  • Тергов жараёнида гумонланувчи ва унинг шериклари ноқонуний равишда камида 80 та питон сотгани аниқланиб, иш доирасида яна икки нафар шахс жавобгарликка тортилди.

Хитойда юзлаб питонларни хонадонда сақлаб, уларни кўпайтириш билан шуғулланган эркак суд қарори билан озодликдан маҳрум этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширувлар давомида унинг уйидан 300 дан ортиқ илон топилган.

Ҳодиса Чжесзян вилоятининг Тайчжоу шаҳрида бошланган. 2024 йил баҳорида маҳаллий аҳоли тоғ этагидан ноодатий судралиб юрувчи ҳайвонни топиб, бу ҳақда мутасаддиларга хабар берган. Мутахассислар унинг питон эканини аниқлаб, мазкур тур ушбу ҳудудда табиий ҳолда учрамаслигини қайд этган.

Шундан сўнг терговчилар илон қаердандир қочиб чиққан бўлиши мумкин деган тахмин билан изланиш бошлаган. Питонлар махсус ҳарорат ва намлик талаб қилгани сабабли, ҳуқуқ-тартибот идоралари юқори электр сарфи кузатилган хонадонларни таҳлил қилган.

Текширувлар натижасида Гуо фамилияли шахс асосий гумонланувчи сифатида аниқланган. Кузатувлар давомида унинг уйига мунтазам равишда оқ сичқонлар олиб келинаётгани маълум бўлган. Мутахассисларга кўра, бундай озуқа асосан илонлар учун харид қилинади.

Полиция хонадонда тинтув ўтказганда ҳайратланарли манзарага дуч келган. Квартиранинг бир қисми деярли тўлиқ илонлар учун мослаштирилган бўлиб, пластик контейнерларда юзлаб питонлар сақланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, уйдан жами 309 та питон мусодара қилинган. Кейинчалик улар махсус муассасалар қарамоғига топширилган.

Гумонланувчи судда илонларга узоқ йиллардан бери қизиқишини яширмаган. Унинг айтишича, 2014 йилда илк бор тўртта питон сотиб олган ва кейинчалик уларни кўпайтириш билан шуғулланган.

Тергов жараёнида у ва шериклари ноқонуний равишда камида 80 та питон сотгани ҳам маълум бўлди. Иш доирасида яна икки нафар шахс жавобгарликка тортилган.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу жиноят иши бўйича жами 436 та питон аниқланган. Мутахассислар уларнинг умумий қийматини 30 миллион юандан ортиқ деб баҳоламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?