Бепул саёҳат ортидаги фожиа: 3 ўзбекистонлик ўлимга ҳукм қилинди

1 дақиқа ўқиш5K
Бепул саёҳат ортидаги фожиа: 3 ўзбекистонлик ўлимга ҳукм қилинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Малайзияда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтишда айбланиб, маҳаллий суд томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинди.
  • Давлат хавфсизлик хизматининг истеъфодаги ходими Ўктам Сувоновнинг маълум қилишича, 56 ва 54 ёшли икки нафар аёл ҳамда уларнинг яна бир таниши Куала-Лумпур халқаро аеропортида қўлга олинган.

Бир неча йил аввал Малайзияда икки нафар ўзбекистонлик аёл ҳамда уларнинг яна бир таниши гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтишда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг истеъфодаги ходими Ўктам Сувонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, воқеа бир қарашда оддий саёҳат таклифидан бошланган. Хусусан, 56 ва 54 ёшли икки нафар аёл ҳамда уларнинг яна бир таниши Куала-Лумпур халқаро аэропортида йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддалари билан қўлга олинган. Кейинчалик Малайзия суди уларни мамлакат қонунчилигига мувофиқ ўлим жазосига ҳукм қилган.

Маълум қилинишича, воқеалар занжири аёллардан бирининг қизи чет эллик фуқарога турмушга чиққанидан кейин бошланган. Қизи онасига Малайзияга бепул саёҳат қилишни таклиф этган. Аёл эса ўзи билан бирга 25 йил давомида ногирон қизини парваришлаб келган қўшнисини ҳамда яна бир танишини ҳам сафарга таклиф қилган.

Ўктам Сувоновнинг таъкидлашича, парвозга саноқли дақиқалар қолганда уларга нотаниш бир шахс бўш чемоданларни бериб, уларни манзилга етказиб қўйишни сўраган. Аёллар ҳеч қандай шубҳа уйғотмай, ушбу чемоданларни қабул қилган.

Бироқ Куала-Лумпурга етиб борганларидан кейин уларни кутиб олиш учун ҳеч ким келмаган. Бу ҳолат аэропорт хавфсизлик хизмати ходимларида шубҳа уйғотган ва йўловчилар текширувдан ўтказилган.

Текширув жараёнида ҳар бир чемодан ичида тўрт килограммдан метамфетамин — синтетик гиёҳвандлик моддаси яширилгани аниқланган. Сувоновнинг айтишича, аёллар ўзлари билмаган ҳолда наркокурьер сифатида фойдаланилган ва шу тариқа энг оғир жиноятлардан бири бўйича айбланувчига айланиб қолган.

Истеъфодаги хавфсизлик ходимининг сўзларига кўра, у мазкур иш юзасидан шахсан Малайзияга бориб, қамоқхонада сақланаётган аёллар билан учрашган. Учрашув давомида улардан бири айтган сўзлар унинг хотирасида умрбод муҳрланиб қолган.

«Сиз, эҳтимол, ҳаётимда кўриб турган энг сўнгги ватандошимсиз».

Ўктам Сувонов ушбу ҳикояни мисол қилиб келтирар экан, чет элга сафар қилишда ёки бошқаларнинг юки ва чемоданини ташишга рози бўлишда ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш лозимлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, у Малайзия суди томонидан чиқарилган ўлим ҳукми кейинчалик ижро этилган ёки этилмагани ҳақида аниқ маълумот бермади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?