Дубайда британиялик блогерни ўлим жазоси кутаётган бўлиши мумкин

1 дақиқа ўқиш610
Дубайда британиялик блогерни ўлим жазоси кутаётган бўлиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Дубайда 23 ёшли британиялик блогер Брук Жорж ўзини ҳимоя қилиш мақсадида танишига жароҳат етказгани учун ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
  • Детаинед ин Дубаи инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг маълум қилишича, қиз Facebook орқали танишган 26 ёшли британиялик йигитнинг таклифи билан Дубайга сафар қилган ва у ерда зўравонликка учраган.

Дубайда 23 ёшли британиялик блогер Брук Жорж ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда Detained in Dubai инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти маълум қилди.

Маълум қилинишича, блогер Facebook орқали 26 ёшли британиялик йигит билан танишган ва унинг таклифи билан Дубайга иккинчи марта сафар қилган. Қизнинг таъкидлашича, саёҳат давомида йигит унга нисбатан тажовузкор муносабатда бўлган, доимий равишда уни назорат қилган, қайтиш авиачиптасини бекор қилган ҳамда барга боргани учун уни калтаклаган.

Брук Жоржнинг сўзларига кўра, у паспортини олиб уйига қайтишга уринган вақтда йигит яна унга ҳужум қилган. Қиз ўз ҳаётидан хавфсираганини айтиб, ошхона пичоғини қўлига олган ва ўзини ҳимоя қилиш мақсадида йигитга жароҳат етказган. Шундан кейин у тўғридан-тўғри аэропортга йўл олган, бироқ у ерда полиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билдиришича, қўлга олинган вақтда блогернинг танасида калтакланганини кўрсатувчи излар мавжуд бўлган. Шунингдек, унга таржимон, адвокат ва Буюк Британия консуллиги билан ўз вақтида боғланиш имконияти берилмагани таъкидланмоқда.

Detained in Dubai ташкилоти ижрочи директори Радҳа Стирлинг БАА расмийларини мазкур ишни ҳар томонлама ва холисона ўрганишга чақирди. Унинг фикрича, Брук Жоржнинг зўравонликка учрагани ҳақидаги даъволари синчковлик билан текширилиши лозим.

Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячилари блогерга юридик ёрдам, тиббий кўмак ҳамда адолатли суд муҳокамаси кафолатланишини талаб қилмоқда.

Айни пайтда Дубай расмийлари Брук Жоржнинг воқеа ўзини ҳимоя қилиш мақсадида содир этилгани ҳақидаги баёнотларини ҳозирча тасдиқлаганича йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?