Икки аёл ташландиқ мебель ичидан 86 минг евро нақд пул топди: бойлик қандай тақсимланди?

Италиянинг Болоня шаҳрида икки аёл кўчага ташлаб кетилган эски мебел ичидан 86 минг евро нақд пул топиб, уни муниципалитетнинг топилмалар бюросига топширди. Кейинчалик маблағга аёллар ва мебелнинг собиқ эгасининг меросхўри даъвогарлик қилди. Келишувга кўра, аёллардан бирига 33 минг евро берилди, қолган пул эса иккинчи аёл ва меросхўр ўртасида тақсимланди. Натижада маблағ уч томон ўртасида бўлиб олинди.
Италиянинг Болонья шаҳрида кўчага ташлаб кетилган эски мебель ичидан 86 минг евро нақд пул топилди. Энг қизиғи, топилган пул учун кейинчалик уч томон даъвогарлик қилган.
Икки аёл тасодифан катта бойликка дуч келди
Воқеа 2025 йил баҳорида содир бўлган. Икки аёл кўчада ташлаб кетилган мебель ичидан катта миқдордаги нақд пулни топиб олган.
Улар пулларни ўзлаштириб юбормай, муниципалитетнинг топилмалар бюросига мурожаат қилган ва маблағни расмий равишда топширган.
Аёллар учун оддий ташландиқ мебель кутилмаганда 86 минг евролик топилмага айланган.
Пул учун яна бир даъвогар пайдо бўлди
Бу орада мебелнинг собиқ эгасининг меросхўри ҳам топилган. Натижада икки аёл ва меросхўр пулга даъвогарлик қилган.
Пулларни сақлашнинг белгиланган муддати 2026 йил 30 июлда якунланган.
€86 минг қандай тақсимланди?
Келишувга кўра, пулни топиб олган аёллардан бирига 33 минг евро берилган. Қолган маблағ эса иккинчи аёл ва мебелнинг собиқ эгаси меросхўри ўртасида тақсимланган.
Шундай қилиб, кўчага ташланган оддий мебель ичидан топилган €86 минг охир-оқибат уч томон ўртасида бўлиб олинди.































Изоҳлар 0
…