TCL C10M Труе Валлпапер телевизорининг тақдимоти ўтказилди

TCL компанияси 3,99 сантиметр қалинликдаги TCL C10M Труе Валлпапер СҚД-Mini LED телевизорини тақдим этди. Қурилманинг текис орқа юзаси деворга деярли зич ёпишади ва СҚД технологияси, БТ.2020 ранглар фазосини 100 фоиз қамраб олувчи экран ҳамда 2304 та мустақил бошқариладиган ёритиш зонасига эга.
TCL компанияси ўзининг энг янги флагман маҳсулотини тақдим этди. ixbt.com маълумотига кўра, янги TCL C10M Труе Валлпапер СҚД-Mini LED деб номланган телевизор ўта юпқа дизайн ҳамда илғор тасвир технологияларини ўзида мужассам этган. Мазкур қурилма нафақат уй кинотеатри ихлосмандлари, балки интерер эстетикасига эътибор қаратувчи фойдаланувчилар учун ҳам муҳим янгилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги моделнинг энг асосий эътиборга молик жиҳатларидан бири унинг корпус қалинлиги ҳисобланади. У бор-йўғи 3,99 сантиметрни ташкил қилади. Бунда қурилманинг орқа юзаси тўлиқ текис қилиб ясалган бўлиб, ўрнатилгандан сўнг деворга деярли зич ёпишади ва худди катта бадиий паннони эслатади.
Тасвир сифати ва замонавий технологиялар
Телевизор тасвир сифатини янги босқичга олиб чиқиш учун энг илғор ечимлар билан жиҳозланган. Хусусан, қурилма СҚД технологиясига асосланган ўта квант нуқталари билан таъминланган. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, мазкур экран БТ.2020 ранглар фазосини 100 фоиз қамраб олишга қодир.Дисплейнинг ёритиш тизими алоҳида эътиборга лойиқ. Орқа ёруғлик 2304 та мустақил бошқариладиган зонага бўлинган. Бу эса ёруғ ва қоронғи қисмларнинг аниқлигини сезиларли даражада ошириб, ёрқин обектлар атрофидаги кераксиз нурлар ва ёруғлик доғларини камайтириш имконини беради.
Техник имкониятлар ва нархлар
Қурилма юқори янгланиш частотасига эга замонавий 4K экран билан жиҳозланган. Тасвирни янада бойитиш мақсадида TCL компаниясининг махсус сунъий интеллект чипи ўрнатилган бўлиб, у атроф-муҳит ёруғлигига қараб ёрқинлик ва рангларни реал вақт режимида мослаштириб боради.Овоз тизими ҳам юқори даражада ишланган бўлиб, Долбй Атмос технологиясини қўллаб-қувватлайдиган кўп каналли Ҳи-Фи аудио тизими билан таъминланган. Техник қисмига келсак, қурилма 4 гигабайт тезкор ва 64 гигабайт доимий хотирага эга.
Янги телевизор бир нечта ўлчамларда бозорга чиқарилмоқда. ixbt.com хабар беришича, 65 дюймли версиянинг бошланғич нархи 13 000 юанкни ташкил этади. Ўрта ўлчамдаги 75 дюймли модел 16 000 юан, энг йирик 85 дюймли модификация эса 20 000 юан ёки деярли 3000 АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда.





























Изоҳлар 0
…