Бразилияда ўғлини ўлдириш учун ChatGPT’дан маслаҳат олган ота қўлга тушди

1 дақиқа ўқиш388
Бразилияда ўғлини ўлдириш учун ChatGPT’дан маслаҳат олган ота қўлга тушди

Бразилияда 14 ёшли ўсмирга нисбатан эҳтимолий суиқасд режаси ChatGPT билан ёзишмалар орқали аниқланиб, полицияга хабар берилгани айтилмоқда. Бу ҳақда “G1” нашри хабар берди.

Гумонланувчи режасини сунъий интеллект билан муҳокама қилган

Эспириту-Санту штати полицияси маълумотига кўра, Эунаполис шаҳрида яшовчи 43 ёшли эркак бир неча ой давомида алимент тўлашни истамаган ва фарзандига зарар етказиш режаларини чат-бот билан муҳокама қилган.

У ёзишмаларда ўз нияти ҳақида батафсил маълумот берган ва уни амалга ошириш бўйича маслаҳат сўраган.

Хабардаги хавфли мазмун қайд этилгач, маълумот АҚШ Федерал қидирув бюросига етказилгани айтилмоқда.

ФҚБ Бразилия расмийлари билан боғланганидан сўнг тергов бошланган. Полиция гумонланувчининг яшаш жойида тинтув ўтказган ва унинг режаси жиддий бўлганини аниқлаган.

Эркак ҳозирча ҳибсга олинмаган, чунки у режасини амалга оширишга улгурмаган. Тергов давом этмоқда.

Расмийлар ўсмир ҳозир хавфсиз эканини ва уни ҳимоя қилиш чоралари кўрилаётганини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?