Хитойда бекинмачоқ пайтида йўқолган бола 35 йилдан кейин оиласини топди!

1 дақиқа ўқиш15.3K
Хитойда бекинмачоқ пайтида йўқолган бола 35 йилдан кейин оиласини топди!

1991 йилда 13 ёшли Лей Сзесин дўстлари билан бекинмачоқ ўйнаётганда тасодифан поездга чиқиб қолган. У йўлда ухлаб кетган ва уйғонгач, ўз уйидан минг километрдан зиёд узоқдаги бегона шаҳарга келиб қолганини билган.

Кар ва соқов бўлган бола атрофдагиларга ўз исми ва яшаш манзили ҳақида тўлиқ маълумот бера олмаган. Натижада у Шенчженда қолиб кетган. Кейинги йилларда унга маҳаллий аёл ва ресторан эгаси Хун Синсян кўмаклашган.

Лей оиласини топиш умидини 35 йил давомида йўқотмаган. Кутилмаган бурилиш интернетдаги қидирув гуруҳида содир бўлган. Унинг акаси Лейнинг исми иероглифлар тескари тартибда ёзилганини кўриб, бу болаликда фақат улар ишлатган усул эканини пайқаган.

Ака-ука болалигида ишора тилида мулоқот қилган ва ўзаро яширин ўйинлар ўйнаган. Шу хотира Лейни таниб олишда асосий белги бўлган.

Орадан кўп ўтмай, ДНК текшируви уларнинг қариндошлигини тасдиқлади. Лей Сзесин 35 йиллик айрилиқдан кейин ўз оиласи билан яна бирлашди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?